Янгийўлда ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлди
Жамият
−
18 Май 2019
5002Жорий йилнинг 17 май куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи С.Ж. Cobalt русумли автомашинани Тошкент вилояти Янгийўл туманининг Чаманзор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда техник носозлиги сабабли тўхтаб турган фуқаро Ш.Г. бошқарувидаги “МАЗ-509А” русумли юк автомашинасининг ярим тиркама бортига урилиб тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
Тўқнашув натижасида, Cobalt автомашинаси йўловчилари, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшаган З.М. исмли аёл ва Термиз туманида яшаган С.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар.
Шунингдек, Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси С.Ж. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва унинг яна 2 нафар йўловчисига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.