... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги Зеландия тимсоли хавф остида


09:32, 13.06.2018 Олам
 1 832

Юз йиллар аввал Янги Зеландияга келган сайёҳлар ўзлари билан бирга кемаларида кемирувчилар – сичқон, каламушларни ҳам олиб келганди.

Янги Зеландия ҳукумати мамлакатда кемирувчиларга қарши қирғинбаротни режалаштирмоқда. Сабаби орол давлат тимсолига айланган киви қушларининг насли хавф остида.
 
Юз йиллар аввал Янги Зеландияга келган сайёҳлар ўзлари билан бирга кемаларида кемирувчилар – сичқон, каламушларни ҳам олиб келганди. Шу кемирувчилар кун сайин кўпайиб, маҳаллий ҳайвонот оламига ўзини салбий таъсирини ўтказди. Натижада бир қанча жониворлар сони анча қисқарди.
 
Жумладан, киви қушларининг сони 68 мингтага тушиб кетди. Бундан 50 йил аввал уларнинг саноғига маҳаллий ҳукумат ҳам, зоологлар ҳам етишолмаганди. Агарда кемирувчилар шу алпозда кивиларга қирон келтиришда давом этаверса, ушбу турдаги  қушлар яна 50 йилдан кейин бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин.
 
Ўз-ўзидан табиий савол туғилади?  Қушларнинг ерда юрувчига чап берувчи  қанотлари бўлса, уларни кемирувчилар қандай қилиб тутиб емоқда?
 
Бу саволнинг жавоби оддий. Киви қушлари эволюция натижасида худди бизнинг товуқларга ўхшаб узоққа учолмайдиган даражага келиб қолишган. Шу боис улар осонгина овчиларнинг қурбонига айланишмоқда.
 
Янги Зеландия ҳукумати кемирувчиларни 2050 йилгача босқичма-босқич қисқартириб бормоқчи. Шунда табиат мувозанатига ҳеч қандай таъсири бўлмайди, деб ҳисобламоқда Янги зеландиялик олимлар.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Янги Зеландия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!