...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги йилда Ўзбекистонда доллар нархи қанча бўлиши маълум қилинди


14:30, 31.12.2018 Жамият
 19 725

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1 январь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8336 сўм 25 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 3 сўм 3 тийинга арзонлади.
 
Евро курси эса 53 сўм 77 тийинга қимматлаб, 1 евро 9533 сўм 34 тийинни ташкил этди.
 
1 Россия рубли нархи 119 сўм 85 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 06 тийинга арзонлади.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар