... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги йилда энг баланд арча қаерда ўрнатилиши маълум бўлди


19:50, 02.12.2017 Олам
 14 462

Бу арчани безашда айлана шаклидаги юпқа металларни ингичка арқонга тизиб, арқонларнинг бир учини арчанинг энг тепасига мустаҳкамлашди ва арчанниг атрофига кучли ёритгичларни ўрнатишди.

Янги йил яқинлашган сайин болалар қорбобо ва қорқиз, янги йил арчаси ҳақида гапиришади ва ҳаттоки, ёши катталар ҳам бунга қизиқиш билдиришади.
 
Янги йилнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган арчанинг катталиги эса ҳар кимнинг ўз хоҳишига боғлиқ.
 
Японлар бу янги йилни антиқа рекорд билан кутиб оладиган кўринишади. Сабаби бу йилги энг баланд янги йил арчаси ҳозирча Японияда дея хабар берилмоқда.
 
Табиий бўлган бу янги йил арчаси Япониянинг Кобе шаҳрида ўрнатилган бўлиб, баландлиги 30 метр.
 
Ўрнатилган бу арча дарахти асосан Японияда ўсади. Бу арчани безашда айлана шаклидаги юпқа металларни ингичка арқонга тизиб, арқонларнинг бир учини арчанинг энг тепасига мустаҳкамлашди ва арчанниг атрофига кучли ёритгичларни ўрнатишди. Ёритгичларнинг нури юпқа металл айланаларга тушади ва арчанинг устига шамол вақтида қор ёғаётгандек, кўриниш ҳосил қилади.
 
Ташриф буюрганлар бу юпқа металл пластинкаларга ўз ниятларини ёзиб қолдириши мумкин. Лойиҳа ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, дунёдаги энг баланд табиий арчани ўрнатиш учун тўрт йил вақт сарфланган.
 
Арчада бошқа турли шаклдаги шарлар, юлдузчалар, электр чироқлардан иборат гулчамбарлар ўрнатилмаган. Лойиҳа муаллифларининг фикрига кўра, арчани чироқли гулчамбарлар билан безаш дарахтларни камситиш ҳамда табиатга ҳурматсизлик белгисидир.     
Обил Сафаров

Теглар:Энг баланд арча Кобэ Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!