Россиянинг янги ҳукумати таркибига кимлар кирди? 

Олам

image

Россиянинг янги ҳукумати таркиби эълон қилинди. Унга кўра, мамлакатнинг янги бош вазири Михаил Мишустиннинг 9 нафар ўринбосари бўлади. Улар:

— Андрей Белоусов — бош вазирнинг биринчи ўринбосари;

— Дмитрий Григоренко — бош вазир ўринбосари — ҳукумат аппарати раҳбари;

— Юрий Трутнев — бош вазир ўринбосари — Узоқ Шарқ федерал округидаги доимий вакил;

— Виктория Абрамченко, Татьяна Голикова, Юрий Борисов, Дмитрий Чернишенко, Алексей Оверчук, Марат Хуснуллин — бош вазир ўринбосарлари.

Аввалги ҳукуматдан Сергей Шойгу, Евгений Зиничев, Владимир Колокольцев, Антон Силуанов, Денис Мантуров, Александр Новак, Дмитрий Кобилкин, Дмитрий Патрушев, Александр Козлов, Владимир Якушев, Евгений Дитрих ўз лавозимларида қолишган. 

Янги ҳукуматдаги вазирлар таркиби қуйидагича кўриниш олган:

— Сергей Шойгу — мудофаа вазири; 

— Сергей Лавров — ташқи ишлар вазири; 

— Евгений Зиничев — фуқаролик мудофааси ишлари, фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича вазир; 

— Константин Чуйченко — адлия вазири;

— Владимир Колокольцев — ички ишлар вазири; 

— Ольга Любимова — маданият вазири;

— Александр Новак — энергетика вазири;

— Евгений Дитрих — транспорт вазири;

— Денис Мантуров — саноат ва савдо вазири;

— Максут Шадаев — рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири;

— Дмитрий Кобилкин — табиий захиралар ва экология вазири;

— Михаил Мурашко — соғлиқни сақлаш вазири;

— Дмитрий Патрушев — қишлоқ хўжалиги вазири;

— Владимир Якушев — қурилиш ва тураржой-коммунал хўжалиги вазири;

— Сергей Кравцов — таълим вазири;

— Валерий Фальков — фан ва олий таълим вазири;

— Александр Козлов — Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш бўйича вазир;

— Олег Матицин — спорт вазири;

— Антон Котяков — меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири;

— Антон Силуанов — молия вазири;

— Максим Решетников — иқтисодий ривожланиш вазири.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия янги ҳукумат

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг