Хоразм ва Қорақалпоғистонни боғловчи янги темир йўл линияси қуриш таклиф қилинди

Жамият

image

Хоразм вилояти ва Қорақалпоғисто Республикасини боғлович Гурлан-Амударё темир йўл линиясини қуриш таклиф қилиняпти. “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида шу мазмундаги петиция эълон қилинди.

“Хоразм вилояти Шовот туманидан Гурлан ҳамда Қорақалпоғистоннинг Амударё туманлари орқали янги темир йўл қуриб, Мискин-Нукус темир йўли билан туташтиришни таклиф қиламан, деб бошланади жамоавий мурожаат.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда Саратов-Тошкент ва Волгоград-Тошкент поездлари Урганчга кириши учун Нукус-Мискин-Урганч маршрути бўйлаб 200 километрга яқин ортиқча йўл юради (Урганч яқинидан ўтиб, Мискин станциясидан яна орқага қайтади) ва йўловчилар 3 соатга яқин вақт йўқотади. Таклиф қилинаётган йўл қурилиб, ишга туширилса, йўналиш вақти 2-3 соатга қисқаради, табиийки, бу катта иқтисодий самарадорликка эга. Бундан ташқари, Гурлан ва Амударё туманларида янги иш ўринлари яратилади. Ушбу туманларга юкларни етказиб бериш анча арзонлашади.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Гурлан-Амударё темир йўл линиясини қуришни таклиф қиламиз”, деб якулаган мурожаат муаллифи.


Мақола муаллифи

Теглар

темир йўл Гурлан-Амударё

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг