... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги қўшиғига клип олдирган Асалхўжаева Усмоновадек хонанда бошқа топилмаслигини айтди


15:09, 09.12.2016 Шоу-бизнес
 5 281

Мавлуда Асалхўжаева “Qalampir.uz” мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг саҳнага қайтганидан қувонганини айтди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева янги концерт дастурига аллақачон тайёргарликни бошлаб юборганини айтди. Айни дамда бастакор Баҳодир Низомов билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйган хонанда, бир вақтнинг ўзида 20 та қўшиққа харидор бўлди.
 
Асалхўжаеванинг куни кеча радиолар орқали “Сени кўрсам” номли янги қўшиғини мухлислар эътиборига ҳавола этган эди. Ҳафта бошида эса хонанда мазкур қўшиғига клип суратга олдирди.
 
Шоу-бизнесда ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган Мавлуда Асалхўжаеванинг навбатдаги клипини Ҳасан ва Ҳусан Отабоевлар суратга олди.
 
Мавлуда Асалхўжаева “Qalampir.uz” мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг саҳнага қайтганидан қувонганини, бу кунларни бошқалар қатори узоқ кутганини яширмади.
 
“Юлдуз билан неча йиллик дугонамиз. Ўзбекистонда унга ўхшаган санъаткор йўқ. Уни мухлислар жуда соғинганди”, дейди Мавлуда Асалхўжаева.
 
Хонанданинг янги клипини тез кунда сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Теглар:Мавлуда Асалхўжаева Юлдуз Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!