Фарғонада 11-синф ўқувчиси 3-синф ўқувчисини зўрлади

Жамият

image

Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 40-мактабнинг 3-синф ўқувчиси худди шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси томонидан зўрланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати QALAMPIR.UZ`га маълум қилди.

Ҳодиса сентябрь ойи бошида қурилиши якунига етказилмаган ер участкасидаги вагонда содир бўлган. Жабрланувчи Р.Қ.нинг сўзларига кўра, юқори синф ўқувчиси С.М. кимдир воқеадан хабардор бўлса, уни сўйиб ташлаш билан қўрқитган.

Ноябрь ойида ўтказилган экспертизалар ҳужум қилган ўқувчининг жиноятга алоқадор эканини тасдиқлади. Ўсмир Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида (жабрланувчининг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) бўйича айбини тўлиқ тан олди. 26 ноябрь куни унга нисбатан судгача уй қамоғи шаклидаги чеклов чораси қўлланилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона зўрлаш

Баҳолаганлар

1244

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг