...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги iPhone’ларнинг нархи маълум бўлди


18:41, 15.08.2018 Технология
 6 666

Apple жорий йил кузда бир варакайига учта янги моделни намойиш қилади.

TrendForce компанияси жорий йил кузда намойиш этиладиган янги iPhone’ларнинг нархини маълум қилди.
 
Мутахассислар Apple кузда iPhone X’га ўхшаш учта янги моделни чиқаришини тасдиқлаганлар. Улардан иккитасининг экрани 5,8 ва 6,5 дюмга тенг OLED дисплей билан жиҳозланади. Учинчи модел экрани 6,1 дюмга тенг бўлиб, LCD дисплей билан жиҳозланади.
 
Учинчи модел янги iPhone’лар ичида энг арзони бўлиб, у 700-750 долларга баҳаланади. OLED дисплейга эга смартфонлар наархи 900-1000 доллар атрофида бўлади.
 
Бундан ташқари, таҳлилчилар янги 4 гигабайт тезкор хотира ва 512 гигабайтли доимий хотирага эга янги модификациядаги смартфонни ҳам чиқаради. Шунингдек, уларга Apple Pencil стилуси ҳам жойланади.
 
Таъкидланишича, янги iPhone’лар икки сим-картали бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Жорий йил июль ойида iOS 12 ‘нинг синов версиясида “Статус второй SIM-карты”, “Статус лотка второй SIM-карты” деган қаторлар аниқланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Apple iPhone смартфон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!