Ўзбекистонга бўрон яқинлашяпти – бундай вақтда ас қотадиган энг муҳим тавсиялар

Фойдали

image

1-2 май кунлари Ўзбекистонга Туркманистон орқали нам ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берилди. Натижада кўпгина вилоятларда, жумладан, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида кучли шамол эсиши, ёғаётган ёмғир кучайиши ҳақида маълум қилинди. Кучли бўрон турганда, аввало, нималарга эътибор қаратиш лозим? Қуйида ана шулар ҳақида сўз боради?

Бўрон вақтида ўзини қандай тутиш лозим?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги доимо бўрон тўғрисида огоҳлантиради. Эълонлар радио, телевидение, СМС орқали, шунингдек, махсус транспорт воситаларининг сигналлари ва электр сиреналари орқали узатилади. Ноқулай об-ҳаво шароити ваъда қилинган кун, уйда қолиш энг тўғри вариант. Аммо ташқарига чиқишингизга тўғри келса, унда ўта эҳтиёт бўлишингизга тўғри келади.

Бўрон бошланаётганини қандай билиш мумкин?

Табиий хавфнинг яқинлашиши жуда оддий содир бўлади. Биринчи белгилар - шамол тезлиги ошади, ёмғир ёғиши, атмосфера босимининг пасайиши (одамнинг боши айланиши, уйқуга кетиши ва ўзини ёмон ҳис қилиши мумкин).

Агар бино ичида бўлсангиз, нима қилиш лозим бўлади?

Барча эшик ва деразалар ҳамда очиқ жойлар ёпиқ бўлиши керак. Шунингдек, маиший техника ва газни ўчириб қўйган маъқул.

Агар кўчада бўлсангиз...

Биноларга, кўприкларга, йўл ўтказгичларга, дарахтларга, устунларга, автоуловларга, яқинлашиш тавсия этилмайди. Баланд жойда, электр ва ёқилғи қўйиш шохобчаларида ва бошқа ёнғин чиқадиган жойларга яқинлашилмайди.
Машина бўлсангиз, нима қилиш керак?

Тезликни оширмаслик, қирғоқ ва дарёлар яқинидаги йўлларда ҳаракат қилмаслик тавсия этилади. Баннерлар, дарахтлар, йўл белгилари ёнида машиналар тўхташ тавсия этилмайди.

Шамол бўлганда...

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кучли шамол бўлганда: “Аллоҳумма инни асалука хойраҳа ва хойра ма фийҳа ва хойра ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа, ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи” 

(Аллоҳ сендан бу шамолнинг ва шамолдаги яхшиликни ва у билан юборган нарсаларнинг яхшилигини сўрайман ва шамолнинг ва шамолдаги ёмонликдан ва у билан бирга юборган нарсаларингни ёмонлигидан паноҳ сўрайман), деб дуо қилар эдилар (Имом Муслим ривояти).


Мақола муаллифи

Теглар

табиий офат бўрон

Баҳолаганлар

1390

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг