Мисрдан 170 га яқин ўзбекистонлик қайтарилди
Жамият
−
11 Август 2020
5562Жорий йилнинг 10 август куни Мисрдан навбатдаги чартер рейс ташкил қилинди. Бу пандемия бошлангандан буён тўртинчи бор амалга оширилаётган махсус парвоздир. Бу галги рейс билан 164 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Ўзбекистоннинг Мисрдаги дипломатик ваколатхонаси хабар беришича, йўловчиларнинг асосий қисми олий ўқув юртларида таълим олаётган талаба ва ўқувчилар ҳамда уларнинг яқин қариндошларидан иборат.
Олиб келинган фуқаролар республика мутасадди ташкилотлари ходимлари томонидан белгиланган тартиботга кўра, 10 кунлик карантинга жойлаштирилди. Тиббий хизматга муҳтожларга тегишли ёрдам кўрсатилди.
Маълумот ўрнида, 11 августга қадар Мисрда коронавирусга чалинганлар 95 минг 666 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 53 минг 779 нафари касалликдан соғайган, 5 минг 35 инсон эса вафот этган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь