... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна ўзбекистонлик... Киракаш йўловчи аёлга зўравонлик қилди


16:55, 09.03.2018 Олам
 19 046

Жабрланувчи дарҳол полицияга мурожаат қилган.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрининг Нева районида такси ҳайдовчиси 29 ёшли тарих ўқитувчисининг номусига тегган. Бу ҳақда “Росбалт” хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, кеча, 8 март куни эрталаб аёл таксини тўхтатиб, уйига олиб бориб қўйишни сўраган. Рулда хусусий корхонага тегишли автомобилда киракашлик қилувчи 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган.
 


Районнинг Дибенко кўчасидаги аёлнинг уйи олдида киракаш унга танаси билан тўлов қилиш таклифини қилган ва рад жавобини олган. Кейин у куч ишлатиб, аёл билан жанжаллашган. Шундан сўнг аёлни машинага ўтқазиб олиб кетган.
 
Жабрланувчи дарҳол полицияга мурожаат қилган. Киракаш тезкор тадбир натижасида қўлга олинган.
 
Унга нисбатан “Номусга тегиш” банди билан жиноий иш очилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Петербург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!