... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна муҳожирлар! 20 нафар йўловчи ёниб кетди


12:55, 30.03.2018 Олам
 9 935

Ишлашга кетаётганлар муҳожирлар экани айтилмоқда.

Бугун, 30 март куни эрталаб Мьянмадан ғарбий Таиландга кириб келаётган бортида 47 нафар  мьянмалик муҳожир бўлган автобус ёниб кетди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, ушбу мигрантлар шартнома асосида Таиландга ишлашга кетаётган бўлган.


 
Ҳайдовчи ҳаракат давомида автобусда кўтарилган қий-чувдан сўнг салонда катта ёнғинни кўрган ва дарҳол автобусни тўхтатган. Автобусдан тушишга улгурган йўловчиларнинг бир қисми омон қолган.
 
Фожиа оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани ва 3 киши жиддий жароҳат олгани айтилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, ҳозирда Таиландда 3 миллиондан ортиқ меҳнат муҳожирлари борлиги уларнинг аксарияти мьянмалик экани маълум қилинган.
Икром Раҳмон

Теглар:Таиланд Мьянма мигрант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!