Фаст-фуд, сабзавотли салат ва пиёз — дунё етакчиларининг таомномасига нималар киради?

Бу қизиқ

image

Европалик олимлар бир неча нафар дунё етакчисининг овқатланишини ўзаро таққослади. Фаст-фуд маҳсулотлари ва “Кола” ичимлигига бўлган муҳаббати сабаб АҚШ Президенти Дональд Трамп энг носоғлом овқатланувчи раҳбар, дея баҳоланди. Унинг таомномасини гамбургер, тухум ва пишлоқли сэндвич, қовурилган картошка, қовурилган товуқ оёқчалари, пицца ва музқаймоқ эгаллаган. Бу ҳақда “El Confidencial” нашри ёзмоқда.

Россия Президенти Владимир Путиннинг ҳаёт тарзи ижобий баҳоланди. Бунга унинг спорт билан мунтазам шуғулланиши ва қайта ишланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилмаслиги сабаб этиб кўрсатилди. Путин пиёз, кўкатлар ва қайнатилган тухумни севиб истеъмол қилишини кўп бор таъкидлаган.

Германия канцлери Aнгела Меркель ҳам спортчи раҳбарлар қаторига қўшилган. Маълумотларга кўра, у қайта ишланган гўшт маҳсулотларидан сақланмаслигига қарамай, канцлернинг овқатланиш тартиби тўла меъёрлаштирилган. Масалан, у кундузи немис ошхонасига — соусли сосиска, пюре ва бир бокал пиво ичса, кечки таомга сабзавотлар аралаштирилган салат истеъмол қилишни маъқул топади. Бундан ташқари, Aнгела Меркель баъзида чанғи спорти билан шуғулланади ёки узоқ юришни афзал билади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Испания Бош вазири Педро Санчеснинг бу борада кўрсаткичи жуда яхши. Бу ажабланарли эмас, чунки Испания ҳукуматининг бошлиғининг ёши 48 да ва ўз тенгдошларига нисбатан анча ёш кўринади.  Бундан ташқари, у дунёдаги энг соғлом деб ҳисобланадиган Ўрта ер денгизи парҳезига риоя қилади. Ушбу парҳез ўз ичига кўплаб сабзавот ва кўкатларни, шунингдек, гриллда пиширилган гўшт ва балиқни олади.

Испания Бош вазири, шифокорлар маслаҳатига кўра, кўп сув ичади. Алкоголга келсак, у доим қизил шаробни танлайди. Педро Санчес спорт билан ҳафтасига уч марта шуғулланади. У югуриш ва велосипедда учишни канда қилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия АҚШ Россия Испания

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг