... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна миш-мишми ёки ҳақиқат? Роналдунинг “Реал”даги сафари якунига етмоқда


17:25, 04.01.2018 Спорт
 2 331

Футболчининг хизматларига ҳозирча учта жамоа қизиқиш билдирмоқда.

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яқин орада Испанияни тарк этиши мумкин.
 
El Chiringuito журналисти Эду Агирренинг хабар беришича, Роналдуга ҳозирча учта жамоа таклиф билан чиққан.
 
Улардан бир нафари яқин кунларда “Реал” раҳбариятига расмий таклиф билан чиқиши кутилмоқда.
 
Аммо бу жамоа ҳозирча қайси эканлиги ёзилмаган. Катта эҳтимол билан Роналдуга жиддий қизиқаётган жамоа АҚШ чемпионатидан бўлиши мумкин.
 
Шунингдек, “Реал” клуби ҳам бунга жавобан Роналду билан янги шартнома имзолаш бўйича музокараларни бошлаб юборган.
 
Агар ҳақиқатан ҳам Роналду “Реал”дан кетадиган бўлса, 32 ёшли футболчининг трансфер нархи 100 миллиондан бироз кўпроққа баҳоланади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду клуб президенти Флорентино Перес билан келишмовчилик сабаб “Реал”ни тарк этишга тайёр эканлигини айтиб ўтганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Реал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!