Самарқандда 17 яшар ўсмир 5,5 йилга қамалди

Жамият

image

Самарқанд вилояти Ургут туман суди 17 ёшли автомобиль ўғрисини беш йилу олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармаси хабар қилди.

Йигит 2019 йил 24 октябрда автомобиль ўғирлашда гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми "а" банди ("Хавфли рецидивист томонидан транспорт воситасини ўғирлаш") бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Таъкидланишича, айбланувчи машина калитлари автоулов ичида унутилган Nexia-3 русумли автомашинани ўғирлаб кетган. Аввал ҳам йигит автомобиль ўғирлашда айбланган эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг