Қирғизистонда COVID-19 дан вафот этганлар сони ошди

Олам

image

Қирғизистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 843 кишига етди, 11 бемор ундан вафот этди. Бу ҳақда бугун, 5 май куни COVID-19 билан курашиш бўйича Республика штаб-квартираси маълум қилди.

“2020 йил 5 май ҳолатига Республикада СOVID-19 нинг 13 та янги ҳолати қайд этилди”, деди штаб вакили.

Унинг сўзларига кўра, ушбу касалликдан яна бир ўлим ҳолати қайд этилган. “COVID-19 ташхиси қўйилган 69 ёшли эркак вафот этди. Шунингдек, унга икки томонлама пневмония, учинчи даражали ўткир нафас олиш етишмовчилиги, мия шиши ташхиси қўйилган. Бемор, бундан ташқари, диабет касаллиги билан оғриган ва инсулин олган”, дейилади хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони 843 кишини ташкил этмоқда. 11 киши вафот этди. 600 киши соғайиб, шифохоналардан чиқарилди. Республикадаги бутун пандемия даврида коронавирус учун 58 мингдан ортиқ тест ўтказилди.

Касалликнинг тарқалиши муносабати билан республикада фавқулодда ҳолат режими жорий этилган. Бир қатор шаҳарларда, шу жумладан, пойтахтда фавқулодда ҳолат 10 майгача узайтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қирғизистонда

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг