Туркияда тўй ва маросимлар ўтказиш бўйича янги тақиқлар кучга кирмоқда

Олам

image
Туркиянинг бош ахборот агентлиги мамлакатда пандемия хавотирли тус олаётганини эълон қилди north_east

Туркиянинг бош ахборот агентлиги мамлакатда пандемия хавотирли тус олаётганини эълон қилди

Туркияда коронавирус билан боғлиқ вазият яна хавотирли тус олаётгани боис мамлакатнинг 14 вилоятида суннат тўйи, хина қўйиш ва унаштирув маросимларини ўтказишга тақиқ қўйилди. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ички ишлар вазирлиги эртага, 26 августдан бошлаб Адана, Агри, Анқара, Бурса, Чорум, Диёрбакир, Эрзурум, Газиантеп, Қайсери, Коня, Мардин, Шонлиурфа, Ван ва Ёзгатда суннат тўйи, хина оқшоми ва унаштирув маросимларини ўтказишга рухсат берилмаслигини билдирди. 

Вазирлик томонидан тасдиқланган коронавирусга қарши кураш бўйича янги чора-тадбирлар дастурига кўра, юқори номи қайд этилган 14 вилоятда тўй ва никоҳ маросимлари фақат 1 соат давом этишига рухсат берилган. 

Ушбу ҳудудлардаги тўйхоналарда рақс тушишга ҳам тақиқ қўйилмоқда. Ресторанлардаги стол ва стуллар ўйин рақс майдончалари ўрнига жойлаштирилиб, рақс тушишга шароити тўлиқ бартараф этилади. 

Шунингдек, тўй маросимларида 65 ёшдан катталар, 15 ёшгача бўлган болалар, келин ва куёвнинг яқин қариндоши бўлмаган меҳмонларнинг иштирок этишига нисбатан ҳам тақиқ ўрнатилмоқда. 

Ушбу 14 вилоятдаги ҳар бир тўйхонада бир нафардан давлат хизматчиси – полиция хизмат фаолиятини олиб боради ва ўрнатилган тартибга риоя этилаётганини назорат қилади. Ушбу қоидаларга риоя қилмаганлар жаримага тортилади. 

Эслатиб ўтамиз, Туркияда коронавирус аниқланганлар сони 261 194 нафарга етди. Уларнинг 237 908 нафари соғайган, 6 163 нафар вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг