Яна бир тармоқ ходимлари ойлик маоши оширилди

Жамият

image

Эркин иқтисодий ва кичик саноат раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
 
Қарорга мувофиқ, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларига тегишли тартибда:
 
- лавозим маошларига 20 фоизли устама ҳақи;
 
- бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш махсус фонди;
 
- ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг икки ойлик фонди миқдорида мукофотлаш ҳамда йилда бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг ойлик фонди миқдорида моддий ёрдам берилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ойликмаош

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар