Ал-Ақсо масжидининг барча дарвозалари ёпиб қўйилди

Олам

image

Шарқий Қуддуснинг Эски шаҳар қисмида жойлашган Ал-Ақсо масжидининг барча дарвозалари Исроил полицияси томонидан ёпиб қўйилди. Бу ҳақда Қуддус Ислом маъмурияти вакили Фирас Дибс ёзма баёнотда маълум қилди, деб хабар берди CNN.

Дибснинг сўзларига кўра, Исроил полиция ходимлари Ҳаром аш-Шарифдаги мусулмонларга ҳам ҳужум қилган. Исроил полицияси ҳодиса ҳақида расмий ахборот бермаган.

Исроил томонидан оккупация қилинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ал-Ақсо Қуддус

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг