Тошкентда АҚШ университети очилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Марказ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вебстер университети томонидан таъсис этилади.

Вебстер университетининг Тошкент марказида 2019-2020 ўқув йилидан ўқув жараёнлари бошланади ва бу ерда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрланади. 

Марказда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида, жумладан электрон таълим ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Вебстер университети томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар асосида амалга оширилади. 

Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Вебстер университетининг дипломи берилади.

Абитуриентлар қабули ҳамда битирувчилар аттестацияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Вебстер университети томонидан белгиланган талаб, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Маълумот учун, Вебстер университетига 1915 йилд АҚШнинг Миссури штатида асос солинган. Университетнинг халқаро кампуслри  Лондон, Лейде, Вена, Женева, Таиланд ва Шанхайда очилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Вебстер университети

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар