... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Якунланаётган 2017 йилдаги табиий офатлардан фотожамланма


12:37, 30.12.2017 Олам
 6 973

Калифорнияда авж олган ўрмон ёнғинлари минглаб инфратузилмаларни яксон қилди.

Табиий офат ҳам табиатнинг ажралмас қисми. Бунда инсон омили нечоғлик ўрин эгаллашини, ҳар ким ўзининг дунёқарашидан келиб чиқиб белгилайди. 

Якунланаётган 2017 йилда ҳам инсониятга ёпирилган табиий офатлар кўпларга жиддий ташвиш келтирди. АҚШда яшайдиганлар учун Техас, Флорида ва Пуэрто-Рикага тўфонлар катта миқдорда зарар келтирди. Калифорнияда авж олган ўрмон ёнғинлари минглаб инфратузилмаларни яксон қилди. 

Дунёнинг бошқа ҳудудларида яшайдиган миллионлаб одамлар бошқа табиий офатларга қарши курашишди. Масалан Индонезияда одамлар вулқонлардан азият чекишган бўлса, Перуликлар сув тошқинларидан қийналишди. 

Бу табиий офатлардан айримларининг суратларини томоша қилинг:



Техас штати аҳолиси “Харви” тропик тўфони туфайли ҳосил бўлган сув тошқинларидан кечиб ўтмоқдалар. 2017 йил 28 август. 



Ўт ўчирувчи Португалиянинг Пукарик деб номланган қишлоғи яқинида аланга билан курашмоқда. 2017 йил 10 август.



Одамлар ўрмон ёнғинлари туфайли Сан-Рамон шаҳарчасини, машинада ўтириб отини етаклаган ҳолда,  тарк этмоқдалар. Бу шаҳарча Чилида жойлашган. 2017 йил 26 январь.



Индонезиядаги Синабун вулқонидан қайноқ лавалар  отилмоқда. 2017 йил 14 октябрь.



Пуэрто-Рикода “Мария” тўфонидан зарарланган йўлда велосипед минган одам кетмоқда. 2017 йил 24 сентябрь.



Перу пойтахти Лиманинг шарқида жойлашган Хуасип тумани аҳолисига сув тошқини вақтида қутқарув ёрдами кўрсатилмоқда. 2017 йил 17 март.



Жанубий Африканинг Кейптаун ҳудудида ўрмон ёнғинлари. 2017 йил 13 октябрь.


АҚШ. Флорида штатининг Вилано соҳилида “Ирма” тўфони ўтгандан сўнг, ўт ўчирувчи қирғоқда бузилган уйни кўздан кечирмоқда. 2017 йил 11 сентябрь.



АҚШ. Калифорниядаги Санта-Роз шаҳарчасида ёниб кетган уйлар. 2017 йил 12 октябрь.



Япониянинг сув остида қолган Асакура шаҳарчасининг ҳаводан кўриниши. 2017 йил 6 июль.



Португалиянинг марказий қисмида ўт ўчирувчилар ўрмон ёнғинларини ўчиришмоқда. 2017 йил 18 июнь.



Франция. “Ана” довулининг тўлқинлари қирғоқ ва маёққа келиб урилмоқда. 2017 йил 11 декабрь.



Отилаётган вулқон алангасининг Мексиканинг Колима штатидан кўриниши. 
2017 йил 19 январь.



Индонезиялик қутқарувчилар кучли ёмғирдан кейин содир бўлган ер кўчкиси тагида тирик қолганларни қидиришмоқда. 2017 йил 2 апрель. 



Ҳарбийлар кучли зилзиладан талофат кўрган Sensacion меҳмонхонасини қўриқлашмоқда. 2017 йил 8 сентябрь.



Чили. Ўт ўчирувчилар Вальпараисода алангага қарши курашишмоқда.



Никарагуа. “Нейт” тропик тўфони ўтганидан кейин, Сан-Хуан-дельСур соҳилида ёш бола саёзликка чиқиб қолган қайиққа бормоқда. 2017 йил 6 октябрь.



Калифорниянинг узум етиштиришга ихтисослашган Напа ҳудудида ўт ўчирувчи алангани кузатмоқда.



Испаниянинг шимоли-ғарбида тўфон натижасида катта тўлқиннинг бандаргоҳга келиб урилишидан қочаётган одам. 2017 йил 2 февраль. 



Калфорниядаги Oroville Dam сув чиқариб ташлашга мўлжалланган ариқдан секундига 100 000 фут сув чиқариб ташланмоқда. 2017 йил 13 февраль.



Ҳиндистонликлар сув тошқинидан қочиб қайиққа жойлашиб олишган. 2017 йил 4 июль.



Колумбия. Узоқ муддатли ёмғирлар туфайли ер кўчкилари содир бўлди. 2017 йил 3 апрель.



Сьерра-Леонанинг пойтахти Фритаун ҳудудида тошқин сувларнинг тошиб оқиши. 2017 йил 14 август.



Германияда содир бўлган ер кўчкисидан шикастланган автойўлни мутахассислар кўздан кечирмоқдалар. 2017 йил 10 октябрь. 



Греция. Эркак киши Мандра шаҳрида сувга чўккан кўчада аёлни қутқаришга ёрдам бермоқда. 2017 йил 16 ноябрь.



АҚШ. Калифорния штатида автомобиллар ёнғин “девор”лари ёнидан ўтиб бормоқда.

Обил Сафаров

 

Теглар:Табиий офат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!