... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Yahoo’нинг номи ўзгариб, директорлари “сургун” қилинмоқда


11:55, 10.01.2017 Олам
 1 148

Компания номи билан бирга раҳбарлар ҳам алмашди.

Яқин кунларда Yahoo компаниясининг номи Altaba деб ўзгартирилади. Шундан сўнг, компания акцияларининг Yahoo номи билан аталган вақтдаги раҳбарлари ўз лавозимларини тарк этишади. Бу ҳақда “USA Today” хабар қилди.

Маълумотларга кўра, бу Yahoo компаниясининг акциялари Verizon Communications Inc. холдингига сотиб юборилгач, содир бўлади. Яқин 3 ой ичида имзоланиши керак бўлган ушбу келишувнинг баҳоси қарийб 5 миллиард АҚШ доллари, деб баҳоланмоқда.

Хабарда келтирилишича, раҳбарлар орасида Yahoo компанияси директори Марисса Майер, шунингдек, директорлар кенгаши раиси Мейнард Уэбб щз лавозимини тарк этади. Ташкилотнинг янги раҳбари этиб Эрик Брандт тайинланган. 
Умида Якубова

Теглар:Yahoo Altaba 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!