Шомуродов учун Бундеслигадан 15 млн евролик таклиф тушди

Спорт

image
Элдор Шомуродов уйланяпти north_east

Элдор Шомуродов уйланяпти

Немис клуби “Ростов” клуби тўпурари Элдор Шомуродов трансфери учун 15 млн евро таклиф қилди. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” нашри хабар бермоқда.

Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминов ёзда ўзбекистонлик футболчи учун Германиянинг “Штутгарт” клуби 10 миллион евро таклиф қилганини айтди. Ҳозир эса Бундеслиганинг яна бир клубидан оғзаки таклиф тушган. “Шомуродовни 15 миллион еврога қўйиб юборасизларми?”. дейилади хабарда.

“Ростов” раҳбарияти футболчиларига харидорларнинг кўплигидан бироз таажжубланяпти ҳам. Асосий таркибнинг деярли барча футболчиларига бошқа клублар томонидан қизиқиш мавжуд. Transfermarkt.de порталида футболчиларнинг умумий баҳоси 13 млн еврога ўсиб, 52 миллион еврога етган.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов ушбу мавсумда “Ростов” клуби сафида Россия Премьер-лигасида 19 ўйинда 10та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Ростов

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг