...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳуш келибсан Роналду! – “Ювентус” трансферни тасдиқлади


11:01, 11.07.2018 Спорт
 2 536

Роналдунинг трансфер миқдори 112 миллион еврони ташкил этди.

Италиянинг “Ювентус” клуби Криштиану Роналду трансфери учун 112 млн евро тўлаб, уни сотиб олганини тасдиқлади.
 
Трансфер миқдори 112 миллион еврони ташкил этиб, ундан:
 
• 100 миллион “Реал” олади.
 
• 5 миллион футболчини 12 ёшдан 23 ёшгача ўйнаган жамоаларига ўтказилади. Бу ФИФА томонидан бирдамликнинг анъанавий механизми ҳисобланади.
 
• 7 миллион - транзакцион харажатлар, яъни битимнинг бажарилиши билан боғлиқ барча харажатлар учун.
 
Маълумот ўрнида, Роналду “Ювентус” билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. Унинг йиллик маоши 31 миллион еврони ташкил қилади.
 
Роналду “Реал”га 2009 йил “Манчестер Юнайтед”дан келган эди ва шунча вақт мобайнида 438 та учрашувда майдонга тушиб, 451 та гол урди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Реал Мадрид Ювентус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!