Ўзбекистонда 8 июндан очиладиган масжидлар рўйхати эълон қилинди

Жамият

image
Мусулмонлар идораси карантин вақтида масжидларда намоз ўқиш бўйича баёнот берди north_east

Мусулмонлар идораси карантин вақтида масжидларда намоз ўқиш бўйича баёнот берди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, 2020 йил 8 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда масжидлар очилади. Унгача, 5–8 июнь кунлари санитар чоралар амалга оширилади.

“Ҳақиқатан, барча мўмин-мусулмонларимиз масжидларда намоз ўқишни жуда соғинишди. Аллоҳга шукрки, масжидлар эшиклари яна очилди, карантин мезонларига амал қилган ҳолда “яшил” ҳудудларда файзли ибодатларни бошлаймиз. 

Қолган «сариқ» ва «қизил» ҳудудлар “яшил” ҳудудга ўтгунга қадар масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилган бўлиб, бир оз сабр қилсак, ушбу касаллик хавфи камайса, у ерларда ҳам масжидлар фаолиятига рухсат этилади, инша Аллоҳ”, дейилади хабарда.

“Яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудга тоифаланган туман-шаҳарлардаги масжидларнинг рўйхатини PDF форматида ёки Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг расмий сайтида эълон қилинган суратлар орқали билиб олишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид

Баҳолаганлар

708

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг