Юнусободда ҳайдовчи пиёданинг умрига зомин бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 16 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ тахминан соат 22:30 да Юнусобод тумани Кичик халқа автомобиль йўлида содир бўлган. Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси 36 ёшли Ойбек С. пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида 59 ёшли Раҳим З. тан жароҳати олган. Фуқаро тан жароҳатлари сабабли шифохона ҳаётдан кўз юмган.

Таъкидланишича, ЙТҲга ҳайдовчи тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолгани сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Юнусобод

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг