Ҳарбий прокурорга икки ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорига икки нафар янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Бош прокурорнинг тегишли буйруғи имзоланди.

Адлия полковниги Баҳодир Каримбердиевич Худойбердиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2020 йил 3 март кунидаги 223-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Адлия майори Сарвар Саттарович Мухитдинов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2020 йил 3 март кунидаги 225-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳарбий прокурор

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар