Ўзбекистон Хитойга яна инсонпарварлик ёрдамини юборди

Жамият

image
Эрон Россиядан коронавирусга қарши курашда ёрдам сўради north_east

Эрон Россиядан коронавирусга қарши курашда ёрдам сўради

Коронавирус: Ўзбекистоннинг Хитойга юборган ёрдами нимани англатади? (видео) north_east

Коронавирус: Ўзбекистоннинг Хитойга юборган ёрдами нимани англатади? (видео)

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг махсус фармонига биноан Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Ўзбекистон Хитойнинг коронавирусга қарши курашиш ва уни бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, амалий кўмак бермоқда.

Расмий Тошкентнинг қайд этишича, Ўзбекистон Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг янги турдаги коронавирус (nCoV-2019)нинг бошқа мамлакатларга тарқалишига қарши кураш бўйича амалий ҳаракатларини юқори баҳолайди. Хитойнинг саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва хавфли пандемияни бартараф этишга ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва халқи номидан гуманитар ёрдам юборилди. 

Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан ХХРга инсонпарварлик ёрдамининг биринчи юк самолёти юборилган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи босқичи шакллантирилди. 

Гуманитар ёрдамга қуйидаги тиббий воситалар киради: 

•    бир марталик стерил тиббий резина қўлқоплар;
•    ҳимоя қилувчи комбинезонлар;
•    юз учун фильтрловчи ниқоблар;
•    махсус тиббий формалар;
•    тиббий ниқоблар;
•    тиббий дока.

“Ўзбекистондан Хитойга жўнатилган инсонпарварлик юки икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги юқори даражасини акс эттиради. Бу гал республикамиздаги “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан тайёрланган махсус тиббий кийимлар, тиббий ниқоблар ва тиббий докалар жўнатилди”, дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев.

Парвоз Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги махсус самолётларида амалга оширилди. 

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Вирусдан бугунгача 3136 нафар одам ҳалок бўлди. У билан касалланганлар сони 92138 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.

Янги коронавирусга Novel Coronavirus Pneumonia (NCP) номи берилди. У бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг