Чилонзорда мудҳиш ЙТҲ! Икки киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида автомобиль ёниб кетгани ҳақида хабар ва видео тарқалганди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 9 январь куни соат 23:17да Чилонзор тумани Бунёдкор ва Фурқат кўчалари чорраҳасида BMW ҳамда Lacetti русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берган.

Бунинг оқибатида, BMW русумли автоуловнинг мотор ва салон қисми ҳамда Lacetti русумли автоуловнинг салон қисмида ёнғин содир бўлган.

Мазкур ҳодисада 2 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этган, 2 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Чилонзор

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг