Қирғизистондаги сайловда 16 партиядан фақат 4 таси 7 фоизлик барьердан ўта олди

Олам

image

Кеча, 4 октябрь куни Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда рўйхатдан ўтган 3,5 миллион сайловчининг 1,98 миллиони ёки 56,2 фоизи қатнашган. Бу ҳақда республика Марказий сайлов комиссиясининг расмий сайтида хабар берилган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, тўртта сиёсий партиялар 7 фоизлик барьердан ўтиб, мамлакатнинг энг юқори қонун чиқарувчи органининг янги таркибига кириши мумкин. Булар “Бирлик” (24%), “Маконим Қирғизистон” (24%), “Қирғизистон” (8%) ва “Бутун Қирғизистон” (7%).  

Овоз беришнинг расмий натижалари бюллетенларни қўлда санаб чиқилиб, якуний баённомалар МСКга топширилгандан кейин 20 кун ичида эълон қилинади. 

Якшанба куни Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди. 16 партия янги парламентдаги 120 ўрин учун курашди. Бунинг учун улар сайловларда қатнашган сайловчиларнинг 7 фоизидан кўпроғини ва мамлакатнинг етти вилоятининг ҳар бирида, шунингдек, Бишкек ва Ўш шаҳарларида камида 0,7 фоиз овозни олишлари керак эди. 

Сайлов куни мамлакатда 2475 та сайлов участкаси, шу жумладан мамлакат ташқарисида 45 та сайлов участкаси ташкил этилди. 

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига 31 та сайлов участкасида бўлиб ўтган парламент сайловлари пайтида йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумотлар келиб тушган. Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржон Шайлдабековага кўра, ҳар бир ҳолат бўйича "алоҳида тергов ўтказилади".


Мақола муаллифи

Теглар

Сайлов Қирғизистондаги вазият

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг