9 май куни уруш қатнашчилари ва фахрийлардан хабар олиш тақиқланади – Республика махсус комиссияси
Жамият
−
08 Май 2020
80579 май – Хотира ва қадрлаш куни эшик қоқиб турибди. Бу кунда анъанага кўра, уруш ва меҳнат фахрийлари, кексаларни йўқлаш мумкинми? Мамлакатда енгиллаштирилган карантин чоралари бунга имкон берадими? Ушбу саволларга Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қуйидагича жавоб берди:
“Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар томонидан 9 май куни байрам тадбирлари ўтказишда фуқароларнинг жамоат жойларида тўпланиши бўйича қатъий чекловлар қўлланилаётганлиги, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан коронавирус инфекцияси билан касалланиш ёши катталарда оғир кечишини инобатга олиб, ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъи назар барча ҳудудларда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ТАҚИҚЛАНАДИ ва барчамиз учун улуғ ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади.
Таъкидлаш жоизки, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши таъминланади.
Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ҳаракатланишда, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек, уч кишидан кўп шахсларнинг тўпланиши бўйича талаблар сақланиб қолгани, ушбу талабларни бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин”.
LiveБарчаси