... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳоким ўринбосари хизмат машинасидан шахсий мақсадда фойдалангани учун жазоланди!


15:15, 04.11.2017 Олам
 11 115

Мансабдор шахс Расул Маннопов бугун, 4 ноябрь куни соат 08:00 дан 11:00 гача коммунал корхона бригадаси таркибида жамоат ишларига жалб қилинди.

Қозоғистоннинг шарқида жойлашган Усть-Каменогорск шаҳри ҳокимининг ўринбосари Расул Маннопов хизмат автомобилидан шахсий мақсадда фойдалангани учун жазога тортилиб, жамоат ишларига жалб этилди. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти хабар бермоқда.
 
Расул Маннопов октябрь ойида ўз хизмат автомобили билан дам олиш зонасига борганлиги аниқланди. Бу воқеадан сўнг, Усть-Каменогорск ҳокими Қувват Тумабоев ўз ўринбосарига хизмат машинасидан фойдаланишни 2 ой муддатга тақиқлаб қўйди.
 
Расул Манноповга “қаттиқ жазо” тайинланди. 2018 йил 1 январга қадар у жамоат транспортида ҳаракатланади. Ўринбосар давлатга етказилган зарарни бутунлай қоплади ва 20 соатлик жамоат ишларига жалб этилди.
 
Расул Маннопов давлат ишларидан бўш вақтида жамоат ишлари билан шуғулланиши мумкин. У бугун, 4 ноябрь куни соат 08:00 дан 11:00 гача коммунал корхона бригадаси таркибида меҳнат қилди.
 
Ҳоким ўринбосари ишчилар бригадаси билан бош фавворани қишки мавсумга тайёрлаш ишларида қатнашди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Усть-Каменогорск Расул Маннопов Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!