Рашид Қодировнинг уйи сотувга қўйилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Рашид Қодировга тегишли экани айтилаётган Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Садаф кўчасидаги 7-9-уй Жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатига асосан сотувга қўйилди.

Собиқ бош прокурор Рашид Қодиров мулки сотувга қўйилдими?

Нархни ошириб бориш тамойили бўйича аукционга қўйилган мазкур мулкнинг очиқ аукцион савдосига қўйилган бошланғич баҳоси 10 007 940 000 (ўн миллард етти миллон тўққиз юз қирқ минг) сўм. Турар-жой биноси 10 та хонадан иборат.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди қарорига кўра, Яшнобод МИБ бўлими томонидан E-ijro auksion очиқ аукционига қўйилган мазкур турар-жой биноси айрим маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашид Қодировга тегишли бўлиб, унинг турмуш ўртоғи номида бўлган.

15.jpg

Эслатиб ўтамиз, Рашид Қодиров узоқ давом этган тергов ва суд жараёнидан кейин 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рашид Қодиров

Баҳолаганлар

860

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг