Тошкентда пойга уюштирган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

Жамият

image

Пойтахт Тошкент кўчаларида пойга уюштирган икки “учар” ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Улар жорий йил январь ойида Амир Темур кўчасида кечаси соат 23:00 да пойга уюштириб, уни тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаган. Йигитларнинг таъкидлашича, улар Captiva ва Malibu русумли автомобилларнинг тезлигини синаш мақсадида пойга уюштирган. Шунингдек, ижтимоий тармоққа жойлаб юлдуз бўлишни ҳам кўзлаган.

Пойга уюштирганларнинг бири 19 ёш бўлиб, унинг ҳатто ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқ ва отасига тегишли уловда пойгага чиққан. Уларнинг пойгаси карантин вақтида яъни шу кунларда ижтимоий тармоққа сиздирилган. Ҳамда ушбу видеолар одамлар томонидан кескин эътирозларга сабаб бўлган.

Видеолар ижтимоий тармоқда пайдо бўлган кундаёқ ЙҲХББ, йўл ҳаракати доирасидаги қонунбузарликлар билан курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан “пойга”чилаp қўлга олинган. “Дрифт” амалга оширилган автомашиналар жарима майдонларидан жой олган. Ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра йигитларга маъмурий жазо чоралари қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пойга

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг