Филиппин Президенти карантин қоидасини бузганларни отишга буйруқ берди

Олам

image

Филиппин Президенти Родриго Дутерте полиция ва қуролли кучлар ҳарбийларига коронавирус сабаб мамлакатда ўрнатилагн карантин тартибларини бузишда давом этаётган шахсларни огоҳлантирмасдан отишга бйруқ берди. Бу ҳақда “Philippine Star” газетаси хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Кесон-Сити шаҳрида камбағал қатламга мансуб ўнлаб одамлар маҳаллий ҳокимиятдан озиқ-овқат сўраб норозилик намойишига чиқиши ортидан тегишли кўрсатма берилди. Намойишнинг 20 дан ортиқ иштирокчиси қўлга олинган.

“Полиция ва армияга буйруғим... агар ҳаётингизга хавф солувчи можаро чиқса ёки жанжал бошланса, уларни отиб ташланг”, деган Дутерте.

Филиппин миллий полицияси раҳбари Арчи Гамбоа ходимлари ҳеч кимни ўлдирмаслигини маълум қилди.

“Албатта йўқ, афтидан, Президент ошириб юборди”, деган Гамбоа полициянинг Дутерте топшириғини бажариши ҳақидаги саволга жавобан.

Маълумот учун, Филиппинда коронавирусга чалинганлар сони 2,3 мингдан ортиқ. Шулардан 96 киши ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Филиппин коронавирус

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг