... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистондаги бўрон туфайли 9 киши қурбон бўлди


17:14, 01.12.2017 Олам
 900

50 та қайиқда денгизга чиққан 86 нафар балиқчи қидирилмоқда

Кеча, 30 ноябрь куни, Ҳиндистоннинг жанубида жойлашган Керала ва Тамилнад штатларида бўрон бошланди.  Айни вақтда 845 нафардан зиёд одам ҳудуддан эвакуация қилинди. 50 та қайиқда денгизга чиққан 86 нафар балиқчи қидирилмоқда, деб хабар берди NDTV телеканали.
 
Маълумотларга кўра, 9 киши ҳалок бўлган. Бўронга “Окхи” деб, ном берилди.
 
Ҳиндистоннинг метереологик хизмати Тамилнадда шамол тезлиги 65- 75 км/соатга, мамлакат шимолида эса, 50-60км/соатга тенглиги ҳақида эълон қилди. Жанубий тўртта штатда мактаблар ёпилди, агар бирор эҳтиёж бўлмаса, одамларга уйдан чиқмаслик маслаҳат берилмоқда. 
 
Циклон туфайли айрим ҳудудлар электр энергияси узилишлари кузатилди. Бўрон натижасида 500 дан ортиқ дарахт илдизи билан қўпорилиб кетгани, хабар қилинмоқда.
 
Бўрон Ҳиндистоннинг жанубий қисмлари, шунингдек, Андаман, Никобар ороллари, Лакшадвипда яна бир сутка давом этиши кутилмоқда. 
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Хиндистон Бўрон Қурбонлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!