Чирчиқда ҳарбий авиашоу ўтказилди

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳар йили август ойининг учинчи якшанбасида Ҳаво флоти куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги томонидан “Чирчиқ” полигонида тантанали тадбир ўтказилди.


Унда Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев, мудофаа вазирининг ўринбосари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Ахмад Бурхонов, Тошкент ҳарбий округи қўмондони полковник Зокиржон Сайфудинов, шунингдек, бошқа масъул офицерлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

Тадбир аввалида ҳарбий учувчиларни ёд этиш монументига ташриф буюрилиб, марҳум учувчилар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Ёдгорлик монументи ёнида Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестрининг мусиқий чиқишлари йиғилганларга ўзгача кайфият бағишлади.


Тантанали тадбир Чирчиқ аэродромида давом этди. Тадбирда сўз олганлар соҳанинг бугунги кундаги ривожи, ушбу йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб, соҳа фидойиларини касб байрами билан самимий қутлади.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига Мудофаа вазирлигининг «Намунали хизмати учун» кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Чирчиқ авиашоу

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг