12 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Қирғизистон фуқаролигини олди
Олам
−
15 Январь 2020
10757Сўнгги беш йилда асосан Ўзбекистон, Тожикистон, Россиядан келганлар Қирғизистон фуқаролигини олган. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.
Давлат фуқаролигини беришга оид ҳужжат Қирғизистон Республикаси Президенти томонидан имзоланади. Охирги марта ҳужжат 2019 йилнинг 30 декабр куни имзоланган ва унга кўра 978 киши Қирғизистон фуқаролигини олган.
Таҳлилий маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, 2015 йилдан бери 22 456 киши Қирғизистон фуқаролигини олган. Уларнинг аксарияти, яъни 82 фоизи этник қирғизлар.
2015-2018 йилларда Қирғизистон фуқаролигини энг кўп ўзбекистонликлар олган. 2019 йилда эса қирғиз фуқаролиги энг кўп тожикистонликларга берилган.
Сўнгги беш йил давомида 12 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Қирғизистон фуқаролигини олган. (2015 йилда – 4470 киши, 2016 й. – 3401, 2017 й. – 2341, 2018 й.-1284, 2019 йил 10 ойда - 887).
Таъкидланишича, Украина, Молдова, Покистон, Хитой, Туркия ва Мисрдан келган кишиларга ҳам мамлакат фуқаролиги берилган.
LiveБарчаси