Энди қимматбаҳо металларни биржада сотиб олиш мумкин

Жамият

image

“Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Бу ҳақида Norma.uz хабар тарқатди.

Унга кўра биржада қимматбаҳо металлар, уларни ишлаб чиқарувчилар, ёки савдоларнинг бошқа иштирокчилари томонидан сотилади. Саноатда ишлатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, шунингдек заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчилар яъни юридик шахслар ва ЯТТлар харидор бўлишлари мумкин. Улар савдоларда иштирок этиш учун биржага тегишли лицензияни тақдим этишлари шарт. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар Давлат асиллик палатаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини тақдим этадилар.

Буюртманомадан ҳамда бозордаги талаб ва таклиф конъюнктурасидан келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металлардан қуйидаги ўлчов оғирлигидаги ўлчов пластиналари, қуймаларни ишлаб чиқарадилар:  

•    олтиндан – 5, 20, 50, 100, 250, 500 ва 1000 граммли;
•    кумушдан – 100, 250, 500 и 1000 граммли.

Қуймалар юзасида ишлаб чиқарувчининг товар белгиси бўлиши, соф қимматбаҳо металл ва лигатура массаси таркиби кўрсатилган бўлиши керак. Пластина ва қуймалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, шунингдек товар-хом ашё биржасининг талабларига мувофиқ бўлиши керак. Қимматбаҳо металлар гранулалари маҳсулотнинг таркиби ва сифатини кўрсатувчи тегишли ёзувлар киритилган оғирлиги ўлчанган ўрамга ўраб жойлаштирилади.

Биржа савдолари ҳар куни, душанбадан жумагача, биржа савдолари электрон тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Биржа савдоларида сотиб олинган қимматбаҳо металларни экспортга сотиш мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 октябрдан қимматбаҳо металлар тижорат банклари, МБ ва Қимматбаҳо металлар агентлиги иштирокида заргарларга сотилаётган эди. Жорий йил бошида Ҳукумат янги тартиб – тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ишлаб чиқишни. Юқорида кўрсатилган “биржа” тартиби параллель равишда ёки улар ўрнига ишлаш-ишламаслиги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилганидан кейин маълум бўлади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 2019 йил 5 мартдан кучга кирди.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси кумуш

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг