Омонмуродова Олма Ота турнири финалида
Спорт
−
31 Август 2019
3340Қозоғистоннинг Олма Ота шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг яккалик баҳсларида финалчилар номи маълум бўлди. Бундан бир неча дақиқа аввал якунланган учрашувда ўзбекистонлик Оқгул Омонмуродова финал йўлланмасини қўлга киритди.
Тажрибали теннисчи 2 соату 23 дақиқа давом этган ярим финал баҳсида беларуслик Анна Кубаревадан 6:3, 5:7, 6:3 ҳисобида устун келди. Омонмуродованинг бош соврин учун баҳсдаги рақибаси, турнирнинг учинчи ракеткаси, россиялик Валерия Юрченко бўлади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023