... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳилола Ҳамидовадан янги қўшиқ премьераси


18:03, 02.11.2017 Шоу-бизнес
 1 633

Бироз танаффусдан сўнг яна ижод оламига шўнғиб кетган хонанданинг бу қўшиғи ҳам хитга айланармикан?

Бугунги кунда дунё санъати оламида ҳам, маҳаллий шоу-бизнесда ҳам қўшиқларнинг асосий мавзуси муҳаббат бўлиб келмоқда. Лекин шундай мавзулар борки, тинглаган ҳар қандай инсоннинг қалби жўшиб кетади. Бу ота-она мавзуси...
 
Ҳар бир инсон берилган ҳаёт учун аввало Яратганга шукрона айтса, кейин яшашни ўргатган ота-онасига миннатдорлик билдиради.
 
“Премьера” лойиҳамиз орқали бугун эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлган тарона ҳам сизларга беғубор туйғуларни тақдим этса, ажаб эмас.
 
“Яхши қол”, “Севгисини айтолмаган қиз”, “Адашдим”, “Муҳаббат бахти”, “Соғиндим” каби қўшиқлар ижрочиси Ҳилола Ҳамидова бу сафар сокин таронани тақдим этади.
 
“Ота-она” деб номланган қўшиқнинг сўзи Сарвиноз Садафга тегишли, мусиқасини эса Дилдора Ниёзова басталаган.
 
Ушбу қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳилола Ҳамидова Премьера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!