ИИВ марказий аппаратида янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
09 Август 2019 9066 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратида раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Подполковник Иброҳимжон Отажонович Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-моддий –техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Жомбой ва Қашқадарё вилоятининг Касби тумани ИИБга янги раҳбарлар тайинланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь