...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайдовчилар ҳушёр тортинг! Янги Жамғарманинг молиявий манбаси қоидабузарлар бўлади


14:31, 10.07.2018 Жамият
 4 654

Жамғарма маблағларидан фақат ДЙҲХХ ходимларини ҳар ой пул билан мукофотлаш учун фойдаланилади.

“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳузурида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ташкил этилди.
 
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан солинадиган ва  Ички ишлар вазирлигининг Моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа ҳаракатлар махсус жамғармасига тушадиган жарималар суммасининг 10 фоизи Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаи этиб белгиланди.
 
Жамғарма маблағларидан фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини ҳар ой пул билан мукофотлаш учун фойдаланилади.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жамғарма Мукофот ДЙҲХХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар