Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 145 нафарга етди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна биттага ошиб, 145 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Ушбу инфекция иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган жиянида аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

346

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг