“Толибон”нинг 5 минг аъзоси қамоқдан қўйиб юборилди – ОАВ

Олам

image
Комилов афғон инқирози ва Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан сиёсати ҳақида гапирди north_east

Комилов афғон инқирози ва Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан сиёсати ҳақида гапирди

Афғонистон Ҳукумати толибларнинг радикал ҳаракати билан тузилган шартномага мувофиқ 5000 га яқин маҳбусни озод қилди. Бу ҳақда бугун, 3 сентябрь куни маҳаллий телеканаллар хабар берган. 

Телеканал маълумотларига кўра, келишувда 5 минг толибни озод қилиш кўзда тутилган. Бироқ,  Афғонистон Ҳукумати бошқа давлатлар томонидан қўйилган чекловлар туфайли бир неча маҳбусни озод қила олмайди. Гап етти кишидан иборат толиблар гуруҳи ҳақида кетмоқда. Уларнинг озод қилинишига қарши қатор давлатлар, жумладан, Франция ва Австралия қарши чиқмоқда. 

"Биз дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга оширяпмиз, тўғридан-тўғри музокаралар эрта бошланишини кутяпмиз", дея телеканал Афғонистон Миллий хавфсизлик кенгашининг расмий вакили Жавид Файсалнинг сўзларини келтиради. 

“Reuters” ахборот агентлиги афғон расмийларига таяниб, етти нафар маҳбус қамоқдан озод қилиниб, қатарга юборлиши ҳақида хабар қилди. Уларнинг озод этилишини “Толибон” талаб қилмоқда. Расмий шунингдек, Афғонистон Ҳукумати делегацияси шу ҳафта Қатар пойтахтидаги радикал ҳаракат билан музокараларга боришни режалаштиргани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. 

Жорий йилнинг 29 февраль куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида Америка Қўшма Штатлари ва "Толибон" ҳаракати ўртасида тинчлик сулҳи имзоланди

Имзоланган тинчлик шартномасига кўра, АҚШ Афғонистонда қўшинлар сонини 135 кун ичида 12 мингдан 8,6 минг кишигача камайтириш мажбуриятини олди. Агар “Толибон” мамлакатда ҳудкушликларни мутлақо тўхтатса, америкаликлар ўз ҳарбийлари ва НАТО кучларини 14 ой давомида олиб чиқишда давом этади. Ушбу ҳаракатлар эвазига толиблар АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун Афғонистон ҳудудидан фойдаланишни тўхтатиши керак.

Келишувга кўра, афғонлараро маслаҳатлашувлар 10 мартда бошланиши керак эди. Ишончни мустаҳкамлаш чоралари доирасида афғонлараро музокаралар бошлангунга қадар 5000 га яқин толиблар ва радикаллар томонидан ушлаб турилган 1000 га яқин одам озод қилиниши шарт эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг