... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши оқибатида Португалия ўрмонларида кучли ёнғин келиб чиқди


12:01, 18.06.2017 Олам
 797

Ҳозирда воқеа жойида ёнғинни ўчириш хизмати ходимларининг 500 нафари иш олиб боришмоқда.

18 июнга ўтар кечаси Португалиянинг Педроган-Гранди вилоятида жойлашган катта ўрмонда ёнғин содир бўлди. Маълум бўлишича, Португалияда ҳаво ҳарорати даражаси 40 даражага етиб борган бўлиб, айнан шу сабаб ўрмонларларда ёнғин ҳодисаси келиб чиққан.
 
Натижада ёнғиндан ҳалок бўлганлар сони 24 нафарга етди, аввалроқ улар 19 тани ташкил этганди, шунингдек, жабрланганлар орасида бедарак йўқолган кишилар ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳақда Португалия Бош вазири Антонио Кошта “Publico” нашрига хабар берди.
 
“Биз ёнғин оқибатида қурбон бўлган 24 кишининг жасадини топишга эришдик, лекин қурбонлар сони яна ошиши мумкин”, дейди Кошта.
 
Ҳозирда воқеа жойида ёнғинни ўчириш хизмати ходимларининг 500 нафари ўрмонни ёнғиндан халос этиш учун жон куйдиришмоқда. Шунингдек, 160 та ёнғин ўчириш машинаси ҳодисани бартараф этиш учун жалб этилган.
 
Маълум бўлишича, катта ёнғин тезлик билан ўрмоннинг тўрт қисмига қараб аланга олиб бормоқда. Ўрмон атрофидаги аҳоли ва қишлоқлардаги уйлар аллақачон ёниб кулга айланган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Португалия ўрмон ёнғини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!