... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳасанбой Дўстматов “Йилнинг энг яхши боксчиси” соврини билан тақдирланди


11:31, 21.12.2016 Спорт
 1 674

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Ҳасанбой Дўстматовга мукофот топширилди.

Рио-2016 Олимпия ўйинлари ғолиби бокс устаси Ҳасанбой Дўстматов Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциациясининг “Йилнинг энг яхши боксчиси” совринини қўлга киритди.
 
Соврин Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси йиғилиши ва Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA)нинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган йиғилиш вақтида тантанали равишда топширилди.
 
2016 йилнинг энг яхши боксчиси номини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Ҳасанбой Дўстматов кубалик Робейси Рамирес ва қозоғистонлик Дониёр Елеусиновни ортда қолдирди.
 
Айтиш керакки, XXXI ёзги Олимпия ўйинлари мусобақалари давомида айнан Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистон терма жамоаси таркибига илк олтин медални келтирган эди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Йилнинг энг яхши боксчиси Ҳасанбой Дўстматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!