... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳасан Руҳоний: “10 та Трамп ҳам бизни бу йўлдан қайтара олмайди”


11:19, 08.10.2017 Олам
 3 634

Трамп Эрон билан ядровий битимни “Қўшма Штатлар тарихидаги энг шармандали келишувлардан бири” деб атаган эди.

Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эроннинг ядровий дастури бўйича келишувини бузишга доир фикрларига ўз муносабатини билдирди.  Бу ҳақда “Washingtonexaminer” хабар берди.
 
Теҳрондаги унверситетлардан бирида маъруза қилган Ҳасан Руҳоний “Ядровий дастур бўйича эришилган келишувдан асло воз кечмаймиз, ҳатто, бу йўлда бизга 10 та Дональд Трамп қарши чиқса ҳам”, деб таъкидлаган.
 
Эрон ва P5+1 давлатлари (АҚШ, Англия, Хитой, Франция, Россий ва Германия) ўртасида имзоланган ядровий дастур бўйича келишув Дональд Трамп томонидан кескин эътирозга сабаб бўлиб келмоқда.
 
Трамп Эрон билан ядровий битимни  “Қўшма Штатлар тарихидаги энг шармандали келишувлардан бири” деб атаган эди.
 
Бу  келишув натижасида Эроннинг ядровий дастурига чекловлар қўйилсада, Эронга қарши қўйилган эмбаргони енгиллаштирди ва расмий Теҳрон ҳукуматига нефтни сотиш эшигини очган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Эрон Ҳасан Руҳоний Дональд Трамп Эрон ядровий дастури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!