Тошкентдаги “Versal” ресторани сотилди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги "Versal" ресторани сотувга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Ресторанни  Давлат активларини бошқариш агентлиги аукционга қўйганди.

Бугун, 15 июнь куни Тошкент шаҳридаги "Versal" ресторани биноси 35 млрд сўмдан қимматроққа сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ресторан биноси 35,33 млрд сўмга сотилган. “DIAMOND DRINKS CO” МЧЖга сотилди. 

Аукцион 2020 йилнинг 15 июнь куни ўтказилди. Баҳоланган нархи - 34 641 811 737,00, закалат пули миқдори (5 фоиз) - 1 732 090 586,85.

Ресторан умумий майдони 0,3357 гектарни эгаллаган, шу жумладан қурилиш майдони (кв.м) - 6585. Фаолият тури - тўйхона, ресторан, хизмат кўрсатиш. Ушбу хизмат кўрсатиш объекти Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига қарашли эди.


Мақола муаллифи

Теглар

аукцион Versal

Баҳолаганлар

571

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг